Uz   Ru     
 

        2012 йил 31 январь куни  “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгашида  жамғарманинг 2011 йил фаолияти якунлари ва 2012 йил вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

            2011 йилда жамғарманинг асосий эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги  “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузаларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга, фахрийларни, айниқса якка ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш орқали уларга берилаётган моддий, тиббий ва  маънавий ёрдамларнинг самарасини ккучайтиришга  қаратилгани таъкидланди.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 30 майдаги ПҚ 1542 сонли Қарорининг  ижросини таъминлаш бўйича Соғликни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари ва уларнинг жойлардаги бошқармалари ҳамкорлигида 2011 йилда  485 минг фахрийлар нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб,  уларнинг стационар шароитида даволаниши зарур деб топилган қисми турли шифохоналарга  ётқизилиб, соғликларини тиклашларига кўмаклашилди. Рўйхатга олинган 25 мингдан зиёд ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлаларга уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш ташкил этилди.

     1400 нафардан ортиқ ногиронлар эшитиш мосламалари, оптик кўзойнаклар, протез-ортопедик махсулотлари ва ногиронлар аравачалари, 200 нафардан зиёди интраокуляр линза билан таъминландилар, 2300 нафар ёлғизларнинг уй-жойлари  ҳомийлар ёрдамида таъмирлаб берилди.

    9 май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 22 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги  Фармонига асосан 8331 нафар уруш қатнашчилари ва ногиронлари бир марталик 300 минг сўмлик пул мукофоти билан рағбатлантирилди ва ушбу мақсадлар учун бюджет маблағлари ҳисобидан  жами 2499,0 млн сўм сарфланди. Жойларда      Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уруш орти меҳнат фахрийларига байрам дастурхонлари ташкил этилиб, эсадилк совғалари топширилди.

      2011 йилда нишонланган  умумхалқ  байрамлари муносабати билан     “Нуроний”жамғармаси Марказий Кенгаши ва унинг ҳудудий бўлимлари фахрийларни ижтимоий муҳофаза этишни кучайтириш мақсадларига 574 млн. сўм, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар ва бошқа юридик шахслар ҳисобидан 7 млрд. сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Юртимизда  истиқомат қилаётган 67 мингдан зиёд фахрийларнинг Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарларга, муқаддас қадамжоларга саёҳат ва зиёратлари ҳокимликлар ва ҳомийларнинг беғараз ёрдами туфайли бепул ташкиллаштирилди.

        Ўтган давр мобайнида “Маҳалла”, “Соғлом авлод учун” ҳайрия жамғармалари, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан тузилган ҳамкорлик битимларига мувофиқ фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ўнлаб тадбирлар амалга оширилди ва улар ўз самарасини берди.

           Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини 20 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 ноябрдаги “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 20 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш”га бағишланган  режасига  мувофиқ давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда    тадбирлар ўтказилди.

      2011 йилда мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ байрамлари арафасида “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши ва унинг худудий бўлимлари иштирокида 50 мингдан зиёд тарбиявий, маданий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик  йўналишдаги тадбирлар ўтказилиб, уларда 500 мингдан зиёд фахрийлар иштироки таъминланди.

    “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни молиявий асосини мустаҳкамлаш мақсадида “Нуроний” жамғармаси тизимида янги 76 та кичик корхоналар, 25 та “Нуронийлар боғи” ташкил этилиб,  388 нафар  ишга яроқли фахрийлар иш билан таъминланди.

    2012 йилни  юртимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан белгиланган мақсадларга эришиш учун мухтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида белгилаб берилган чора-тадбирларни амалга оширишда, жамиятнинг маънавий асосларини янада бойитишда, оиланинг  аҳамиятини    юксалтириш, ёш оилани ҳаётнинг турли тўфонларидан асраш, унинг мустаҳкам оёққа туриб олиши учун елкадош бўлиш, бу борада зарур кўмак, маслаҳат кўрсатишда маҳалланинг, унда истиқомат қилаётган нуронийларнинг роли ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигини инобатга олиб, йиғилиш 2012 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган вазифаларни белгилади.

 

 

O`zbekiston yangiliklari
16.05.2012

Kompyuter dasturlari namoyishi

Toshkent axborot texnologiyalari universitetida 16-may kuni an’anaviy “BestSoft – Uzbekistan – 2012” milliy dasturiy mahsulotlar ko‘rgazmasi ochildi.

16.05.2012

Energetiklarning xalqaro forumi

“O‘zekspomarkaz”da ochilgan “Energetika – Power Uzbekistan 2012” yettinchi xalqaro ixtisoslashgan ko‘rgazmasi doirasida energetiklar xalqaro forumi boshlandi.

`