Uz   Ru     
 

Юртимизда ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз қариялар, меҳнат фахрийлари ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилмоқда.


Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, ижтимоий ночор кишилар ҳолидан хабар олиш, амалий ёрдам кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан. Айниқса, кекса авлод намояндаларига кўрсатилаётган эътибор ва меҳр–оқибат анъаналари мустақиллик шарофати билан янгича маъно-мазмун касб этди. Юртимизнинг ҳар гўшасида янгиланиш, бунёдкорлик, аҳоли фаровонлиги, тинч-тотувлиги йўлида амалга оширилаётган пурвиқор ишлар салмоғидан кўз қувнайди, дил яйрайди.


Самарқандда 60-74 ёшдаги нуроний аёллар ўртасида спорт ва соғломлаштириш мусобақаси ўтказилди. “Афросиёб” спорт мажмуасидаги тадбирда “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Х.Нормуродов, вилояти хокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимовалар қатнашди.

Ўтган 2015 йили Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида 2015 йилда ўтказилган танловда «Нуроний» жамғармаси Марказий Кенгаши ўзининг “Кексаларга эътибор ва ғамхўрлик – ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг асосий жиҳати” лойиҳаси асосида Давлат сертификатини қўлга киритиб, грант ғолиби бўлди.

Яккасарой тумани аҳли Хотира ва қадрлаш куни байрамини кўтаринки руҳда ўтказди.

Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгашининг кенгаётирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жамғарма таъсисчилари, кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.


"Нуроний" жамғармаси Марказий Кенгаши Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Қибрай туманидаги сўлим "Дўрмон" кошонасида катта тадбир ўтказди. Унда Тошкент вилояти ва пойтахтимизда истиқомат қилаётган 350 нафардан зиёд уруш ва меҳнат фронти фахрийлари иштирок этдилар.

“Нуроний” жамғармаси Бухоро шаҳар бўлими, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда Ғафур Ғулом номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида уч авлод учрашуви ўтказилди.

“Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими “Фахрий аёллар билан ишлаш” гурухи тўй-хашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, мархумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш мақсадида Самарқанд туманида ва Иштихон туманида фахрий аёллар, ёш хотин-қизлар ўртасида манзилли давра суҳбати ўтказилди. 

Марказий ҳарбий округнинг Каттақўрғон шаҳрида жойлашган қисмида муддатли ҳарбий хизматни ўташга чақирилган йигитлар қасамёд қабул қилди.

Yangiliklar
01.01.1970

01.01.1970

`